ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкентда 27 май куни янги Chevrolet Nexia автомобилнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди, Daryo.uz хабарига асосан.
GM Uzbekistan корхонасининг янги кичик седани Ўзбекистон ҳудудида Chevrolet Nexia бошқа мамлакатлар бозорларида эса Ravon Nexia R3 бренди остида сотувга чиқарилади.
Нашр хабарига кўра янги Нексия автомобилини Яқин Шарқ ва Африка мамалкатлари бозорларига сотувга чиқариш режалаштирилган.
Янги автомобил ABS ва хавфсизлик ёстиқчалари каби замонавий актив ва пассив хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган. Ундан ташқари автомобил иммобилайзер, кундузги хавфсизлик чироқлари (DRL) ва болалалар ўриндиқларини ўрнатиш учун Isofix махсус илмоқлари билан жиҳозланган.
Янги Нексия ҳажми 1,5 литр, 16 клапанли 109 от кучига эга бўлган двигател билан жиҳозланган. Автомобил 11 хил рангда сотувга чиқарилади, улардан 4таси олдин мавжуд бўлмаган янги ранг.
Янги автомобилнинг нархи ҳозирча эълон қилинмаган.