Намунали лойиҳа асосида қурилган уйлар нархи баллар асосида белгиланади

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишНамунали лойиҳа бўйича уй қуриш
Намунали лойиҳа бўйича уй қуриш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирги кунда ушбу уйлар нархи республика ҳудудида бир хил даражага келтирилган бўлиб, 200 млн сўмни ташкил қилади. Киритилаётган баллар тизими янги уйларнинг шаҳардан яқин ёки узоқлигига қараб нархига ўзгариш киритиш имконини яратади.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ўзбекистонда ҳозирги кунда намунали лойиҳалар асосида қурилган уйларни баллар асосида сотиш тизими ишга туширилмоқда

Sputnik мухбирининг сўзларига қараганда, бугунги кунда бундай уйларнинг нархи ўртача 200 млн сўмни ташкил қилади. Киритилаётган баллар тизими янги уйларнинг нархига шаҳардан яқин ёки узоқда жойлашганига қараб ўзгариш киритади.

“Биз уйларнинг нархини ошира олмаймиз, чунки ушбу уйлар республиканинг турли бурчакларида қурилишига қарамасдан, бир хил қурилиш нормативлари асосида қурилган. Киритилаёган баллар тизими ерни баҳолаш имконини беради. Мисол учун бугунги кунда Тошкент вилоятида жойлашган уйлар Сурхондарё ёки Хоразм вилоятидаги уйлардан қиммат туради. Умуман пойтахтдан ёки шаҳардан узоқ бўлган ерлар арзон нархланади. Уйларнинг нархи ҳам шундан келиб чиқади. Мисол тариқасида айганда уйнинг шартли нархи Тошкент вилояти учун 1,5 Қашқадарё вилояти учун эса 0,9 коэфицентига кўпайтирилади”, — деб изоҳ берди суҳбатдош.

Унинг фикрига кўра бу бозор қонуларига мос бўлиб, ушбу уйларни кейинчалик қимматроқ нархга сотиш учун сотиб олаётган олибсотарлар фаолиятига чеклашга хизмат қилади.

“Биз ушбу уйларни уларга ҳақиқатдан ҳам эҳтиёжи бўлган фуқаролар сотиб олиши учун имконият яратмоқчимиз. Шу билан бир вақтда намунали уйлар бозорида кўпайган олибсотарликка чек қўймоқчимиз. Шу мунособат билан Ўзбекистонда йил бошидан бери кредит тўловлари тўлиқ амалга оширилмаган уйларни олиб-сотиш бутунлай таъқиқланган”, — деди суҳбатдош.

Ҳозир “Қишлоқ қурилиш банки” мутахассислари янги баллар тизимини киритиш буйича вазирлар маҳкамасига таклиф таёрламоқда. Ҳукумат томонида ушбу таклиф қўллаб-қувватланадими ёки йўқми ҳали номаълум.  

Янгиликлар лентаси
0