Дам олиш учун мўлжаланган сув ҳавзалари ва пляжларга қўйилдиган талаблар эълон қилинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишПляж
Пляж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Вазирлар маҳкамасининг қарорига биноан, фуқаролар дам олиши учун мўлжалланган сув олди ҳудудлари ва пляжлар тоза бўлиши ва қутқарув ускуналари билан жиҳозланиши керак. Шу билан бир вақтда шаҳар қурилиши ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак.

ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Ёзги чўмилиш мавсуми бошланиши олдидан Ўзбекистон вазирлар маҳкамаси пляжларга ва сув ҳавзалари ёнида жойлашган дам олиш масканларига қўйиладиган талабларни эълон қилинди. Ҳужжатда сув ҳавзаларининг тозалиги, қутқарув ускуналари билан жиҳозланишига оид талаблар келтирилган.

Хусусан, чўмилиш ва сув ҳавзаларида дам олиш жойлари маҳаллий ҳукумат томонидан, шаҳар қурилишига оид ҳужжатларга кўра белгиланади ва маҳаллий ҳокимият қарорисиз ўзгаритирилиши мумкин эмас.   

Дам олиш жойлари ва пляжлар тозалик санитар талабларига жавоб берадиган, сув ҳавзасининг қирғоқдан узоқлиги 50 метргача ва чуқурлиги 3 метргача бўлган туби ахлатдан, дарахтлар томири ва ўзга предметлардан тозаланган бўлиши керак.   

Сув ҳавзаси танлаш унинг табиий жойлашган жойига ҳам боғлиқ. Хусусан ташландиқ сувлар тушадиган, совуқ оқимлар, сув гирдоби пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳудуларда ҳамда сув оқиш тезлиги секундига 0,5 метрдан тез бўлган жойларда пляш ташкил қилиш таъқиқланади.

Ҳужжатда қўрсатилишига кўра, ҳар бир дам олувчига сув ҳавзасида камида 10 метр квадрат сув юзаси тўғри келиши керак. Оқар сув ҳавзаларида эса камида — 5 квадрат метр.

Дам олиш ҳудуди сув юзасида ажратувчи белгилар билан белгиланган бўлиши керак. Пляж ҳудудига қирғоқдан 50 метрдан узоқ бўлмаган ва чуқурлиги 3 метрдан чуқур бўлмаган сув ҳудуди киритилиши мумкин.  

Пляжлар кийим аламаштириш хоначалари, ҳожатхоналар, ахлат қутилари ҳамда қутқарув инфрақурилмаси, яъни кузатув минораси, қутқарув пости ва тиббиёт хонаси билан жиҳозланган бўлиши керак.

Кичик кема ва қайиқлар учун пляжлар ҳудудидан масофаси ҳам белгиланди. Эшкакли қайиқлар учун  ушбу масофа 200 метрни моторли қайиқлар учун эса — 300 метрни ташкил қилди.

Плаж ва сув ҳавзаларида дам олиш масканларини эксплуатация қилиш тартиб қоидалариги риоя қилмаган фуқаро ва ташкилотларга қарши қонуний жазо чоралари кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0