ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. Тошкент боғидаги ҳайвонларни сақлаш хоналари жаҳоннинг еткчи ҳайвонот боғларидаги каби янгиланади ва боғ ҳудудида денгиз ҳайвонлари ва балиқлар кўргазмаси пайдо бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон ҳукуматининг 20 майда чоп этилган, Тошкент Ҳайвонот боғини 2016-2020 йиллар давомида ривожлантириш ҳақидаги қарорида айтиб ўтилган.
Тасдиқланган режага кўра, Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни сақлаш хоналари "дунёнинг етакчи ҳайвонот боғлари мисолида ва намунасига кўра ўз қиёфасини ўзгартиради". Ундан ташқари ҳайвонлар учун қўшимча турар жойлар қурилади ва уларнинг тўплами кенгайтирилади.
Ҳайвонот боғини ривожлантириш, золлогия ва зооинженерия лабораториялари учун илмий мажмуа яратилади. Боғининг ветеринар касалхонаси учун замонавий тиббиёт ускуналари сотиб олиш режалаштирилган.
Ҳайвонот боғига келувчилар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратиш кўзда тутилган. Улар орасида аудиогид хизмати ташкил қилиш, болалар майдончалари ташкил қилиш, кафе ва wi-fi алоқаси ўрнатилган майдончалар яратиш кўзда тутилган. Боғ ичида экскурсиялар тказиш мақсадида икки электромобил сотиб олиш кўзда тутилган.
Ундан ташқари, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида ҳайвонот боғининг шуъбалари очилиши ва Термездаги ҳайвонот боғи эса қайта қурилиши режалаштирилган.
Тошкент Ҳайвонот боғи 1924 йилда Ўрта Осиё университети зоолог олимлари томонидан ташкил қилинган. 1994 йилда боғ Ботаника боғи яқинига, янги бинога кўчириб ўтказилган эди. Бугунги кунда Тошкент Ҳайвонот боғининг ҳудуди 21.5 гектар майдонни ташкил қилган бўлиб, у ерда 7 мингдан ортиқ камёб ҳайвонлар, қушлар ва балиқлар яшайди.