ТОШКЕНТ, 29 май — Sputnik. Ўтказирлган ДНК анализи 21 май куни АҚШ учувчисиз аппарати зарбаси ёрдамида йўқ қилинган машинада ҳақиқатдан ҳам “Толибон” радикал ҳаракати раҳбари Ахтар Мансур бўлганлигини тасдиқлади, РИА Новости хабарига асосан.
Муассаса хабарига кўра, қурбон бўлган “Толибон” раҳбарининг ДНК анализи унинг танасини олиб кетиш учун келган яқин қариндошининг ДНК анализига мос тушган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” радикал оқими раҳбари Ахтар Мансур 21 май куни, Покистон ҳудудида АҚШ учувчисиз аппарати Мансур кетаётган машинага берган зарбасидан қурбон бўлган эди.
Исломобод АҚШнинг ушбу ҳатти-ҳаракати нафақат Покистон суверенитетини бузиш балки, Афғонистондаги тинчлик музокараларига ҳам халал бериши мумкинлигини таъкидлади.