Тошкент дўконларидаги қаймоқлардан ичак таёқчаларига манбус бактерия топилди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишСут маҳсулотлари текширувдан ўтказилмоқда
Сут маҳсулотлари текширувдан ўтказилмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида, маҳаллий ишлаб чиқарувчига тегишли қаймоқ таркибидан юқумли касаллик келтириб чиқарувчи ичак таёқчаларига мансуб бактериялар аниқланган.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Қаймоқ — кўпчилик томонидан севиб истеъмол қилинадиган ва фойдали маҳсулот, аммо уни истеъмол қилишнинг ўзига яраша нозик томонлари бор.

Давлат Рақобат қўмитаси расмий сайтида берилган хабарга кўра, шу йил феврал ойида Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи фуқароси Себзор кўчасидаги "СУНДАЙ" супермаркетидан қаймоқ харид қилиб, маҳсулот сифатига шубха тўғилганлиги муносабати билан уни бактериологик таҳлил учун Олмазор туман Давлат санитария эпидемиология назорати марказига юборган.

Ўтказилган таҳлил натижасида эса, топширилган намуна таркибида ичак таёқчаси гуруҳига мансуб бактерия борлиги аниқланган. Ушбу масала зудлик билан Давдат рақобат қўмитаси, "Дарвоза савдо" МЧЖ ва "Хосиятли кут-барака" МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Натижада, "Дарвоза савдо" МЧЖга тегишли барча "Маcро" ва "Сундай" супермаркетлари пештахталаридан "Хосиятли кут-барака" МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган барча сут маҳсулотлари масала ҳал бўлгунга қадар сотувдан вақтинча олиб қўйилди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчи корхонада Давлат санитария эпидемиология назорати маркази томонидан қисқа муддатли текширув ўтказилиб, аниқланган камчиликлар сабабли корхонанинг ишлаб чиқариши вақтинча тўхтатилган ва корхона раҳбарига нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

Янгиликлар лентаси
0