27 май куни тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи бор

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишБулутли об-ҳаво
Булутли об-ҳаво - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ кузатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Гидрометеорология марказидан хабар қилинишича, 27 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +18-20, кундузи +30-32 даража илиқни ташкил этади, деб хабар қилмоқда Uz24.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Бухорода ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳарорат +39 даражагача иссиқ бўлади.
Республиканинг қолган ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момоқалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кундузи ўртача +35 даражагача кўтарилади.

Янгиликлар лентаси
0