ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Россия ИИВ террорчилар учун махсус қамоқхоналар яратилиши масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар қилди Федерация Кенгашида Экстремизмга қарши кураш бўлими Бош бошқармаси вакили Денис Корников, РИА Новости хабари асосида.
"Махсус ихтисослаштирилган (террорчилар учун) қамоқхоналар барпо этиш масаласи турли инстанцияларда кўриб чиқилмоқда, шу жумладан, Хавфсизлик Қўмитасида ҳам”, — деди у сенаторларнинг саволига жавоб берар экан.
2015 йилнинг ноябр ойида Федерация кенгаши вице-спикери Ильяс Умаханов террорчилар бошқа моддалар бўйича қамоққа олинганлар орасида жангариларни ёллаш ишларини олиб бора олмасликлари учун Россияда террорчилар учун махсус қамоқхоналарни ташкил қилиш таклифини киритган эди.