ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. РИА Новости хабарига кўра, Сбербанк мижозлари икки-уч йил оралиғида пластик карталардан фойдаланишни тўхтатишлари мумкин.
"Банк бўлимларида овоз ва ташқи кўринишга қараб идентификация қилиш тизими жорий этилади", — деб айтган Герман Греф "Известия" нашрига берган интервьюсида.
"Сбербанк" раҳбарининг сўзларига қараганда, ташқи кўриниш ва овоз орқали идентификация қилиш тизими 99,9% аниқ ишлайди. "Бу эса фирибгарлик ҳолатларидан ҳимоя қилиш имконини яратади, демак, мижозлар учун банк хизматини янада қулайроқ қилади", — дея таъкидлаган Греф.
Платформа 2018 йилга келиб Россиянинг барча регионлари бўйича жорий этилиши режалаштирилмоқда.