ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Агар сиз югуришни ва помидор тановул қилишни жуда ҳам яхши кўрсангиз, унда қуйидаги ажойиб янгилигимиз айнан сиз учун.
Япониялик ихтирочилар Томатан деб номланувчи роботни яратишди. Марафон вақтида ўз эгасининг елкаларида оёқларини осилтирган ҳолда жойлашиб олган Томатан хўжайинни сабзавот билан боқиш хусусиятига эга. Ажойиб ихтиро, нима дедингиз? Фақат… иккита камчилигини айтмаганда – мосламага атиги еттита помидор сиғади. Оғирлиги эса… саккиз килограммга яқин.