Россия Хавфсизлик кенгаши: икки йил ичида дунёда 32 мингдан зиёд теракт юз берди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё бўйича амалга оширилган терактлар сони 2013 йилга қиёслаганда бир ярим баробарга ортган.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Икки йил ичида бутун дунёда, жумладан Яқин Шарқ ва Африкада 32 мингдан зиёд терактлар амалга оширилди, 90 мингга яқин инсон шу туфайли ҳаётдан кўз юмди, дея баёнот берди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев. РИА Новости хабари асосида.

"Сўнгги икки йил ичида дунёда 32 мингдан зиёд террорчилик акциялари амалга оширилди, 90 мингга яқин инсон террорчилар қурбонларига айландилар”, — деди Патрушев журналистларга сешанба куни Грозний шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик масалаларига қаратилган Еттинчи халқаро йиғилишда чиқиш қилганда айтган.

Патрушевнинг сўзларига қараганда, терактлар оқибатлари кўламлари ортиб бормоқда, улар тобора мураккаб ва шафқатсиз тус олмоқда.

"Терактларнинг тенг ярмидан зиёди Афғонистон, Покистон, Нигерия, Ироқ ва Сурия ҳудудида амалга оширилган. Ироқ ва Сурияда портлашлар сони 2013 йилдагига нисбатан бир ярим баробарга, қурбонлар сони эса икки баробарга ортган”, — деди Патрушев.

Янгиликлар лентаси
0