ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. "Водители Ташкента" гуруҳида келтирилган изоҳларда ёзилишича, автомобиллар қаердан олиб келингани ва қаерга олиб кетилаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Автомобилларнинг маркаси Cadillac XTS эканлиги маълум, холос.
Интернет фойдаланувчилари бу автомобилларнинг келтирилиши 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтадиган ШҲТ саммити билан боғлиқлигини, бу автомобиллар делегация аъзоларига хизмат қилиши ҳақида тахмин қилишган.
Жумладан, Акмал Закиров ники остидаги фойдаланувчи қуйидагича изоҳ қолдирган: "Сизларни билмадиму, аммо мен ўз Ватанимдан фахр туйғусини ҳис қиляпман! Ўзбекистон билан ғурурланаман! ШҲТ саммити энг юқори даражада ўтказилишига шубҳа қилмайман", — дея таъкидлаган у.
Аммо бу хабарга пичинг йўналишида изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ҳам йўқ эмас.
"Чет эл делегацияларига мана шундай автомобиллар хизмат қилади-да, ҳар ҳолда "Дамас" микроавтобусларида олиб юришмас уларни", деб ёзган Вадим Роумен ники остида фойдаланувчи.
Қолаверса, тармоқда автомобилларнинг ШҲТ саммитига тайёргарлик ишлари доирасида келтирилгани бўйича ҳужжат ҳам пайдо бўлган.