ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik, Сергей Старцев. TGcom 24 телеканали маълумотига кўра, фавқулодда ҳолат эрталаб 6.30да Арно дарёси қирғоғида, машҳур Понте Веккьо кўпригига яқин жойда рўй берган.
Бу вақтда машиналар турадиган жойда одамлар бўлмагани туфайли Флоренция аҳолиси ва кўпсонли сайёҳлар орасида жабр кўрганлар қайд этилмаган.
Ҳозирда ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда, дарё атрофидаги кўчалар полициячилар томонидан тўсиб қўйилган.
Ер чўкиши Арно дарёси ер ости сувлари туфайли рўй берган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.