"Тошшаҳартрансхизмат" автобусларга кондиционер ўрнатишни режалаштирмаяпти

© Сергей КивенкоТошкент шаҳридаги автобус салони
Тошкент шаҳридаги автобус салони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания раҳбариятининг сўзларига қараганда, техник хизмат кўрсатиш нархи юқорилиги сабаб, транспорт воситаларига кондиционер тизимини ўрнатиш имкони мавжуд эмас.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Тошшаҳартрансхизмат” АК яқинлашаётган ёз мавсумида шаҳар жамоат транспортига кондиционер ўрнатишни режалаштирмаган, деб хабар қилади UZ24 нашри.

Компания яқин вақт ичида кондиционер тизимига эга автобусларни сотиб олишни ҳам режа қилинмаган.

Компаниянинг эслатишича, иссиқ ҳавога қарши транспорт салонларида дарчалар ёки шифт туйнукларидан фойдаланиш мумкин. Улар қўшимча ҳаво ўтказади ва ҳаракатланиш давомида уларни очишга рухсат этилган.

Ўтган йили ҳам компания автобусларга кондиционер ўрнатиладими, деган саволларга қатъиян рад жавобини берган эди. Бунга кондиционер тизими ўрнатилган транспорт воситалари ва уларга техник хизмат кўрсатиш нархи юқорилиги сабаб сифатида кўрсатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0