ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Фарғона шаҳридаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғин натижасида уй эгаси ҳалок бўлган деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида.
Фарғона шаҳрида истиқомат қилган фуқаро уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 1 кв. метр майдонда кўрпа-тўшаги ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси тутундан димиққан ҳолда топилган.
ЎзР ИИВ ЁХББнинг хабар беришича, ўтган ҳафта мобайнида республика ҳудудида 142 та ёнғин қайд этилган. Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи бир фуқаронинг уйида электр иситиш мосламаси назоратсиз қолдирилиши оқибатида ёнғин содир бўлган.
Қашқадарё вилояти, Қарши туманида яшовчибир фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ҳамда ҳовлисида турган «Дамас» русумли автомобили ёниб кетган.