Ҳижобнинг юз йиллик тарихи бир дақиқада

© AP Photo / Alexander ZemlianichenkoРоссиялик мусулмон-аёллар
Россиялик мусулмон-аёллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда арабча мода тижорати тобора урф тусига кирмоқда. Шу аснода, айтиб ўтиш жоизки, кўплаб йирик мода уйлари ўз нигоҳларини Шарққа томон қаратганлар.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Омма орасида анча машҳур бўлган MuslimGirl.com блоги ислом дини рамзи бўлмиш — ҳижоб ва бир аср мобайнида у қандай ўзгаришларни бошдан кечиргани ҳақида видеоролик суратга олиб, уни  мухлислар эътиборига ҳавола этди. Ҳижобнинг 100 йиллик тарихини ёритувчи 1 дақиқали ролик блогнинг  Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилган.

Видеода турли давлат аёллари ва уларнинг ҳижобни қандай ўрашлари услуби ҳақида келтириб ўтилган.

Видеони 1910 йилларда вужудга келган "мисрча" услуб бошлаб беради. Сўнгра, 1940 йиллардаги, яъни Покистон Британия салтанатидан мустақил бўлиб ажралиб чиққан вақтларда вужудга келган услуб ҳақида айтиб ўтилади.

90-йилларда, яъни Афғонистонда толибон ҳаракати вужудга келгач, ҳижоб тақиш ҳар бир аёл учун мажбурий этиб белгиланган.

Бугунги кунда арабча мода тижорати тобора урф тусига кирмоқда. Шу аснода, айтиб ўтиш жоизки, кўплаб йирик мода уйлари ўз нигоҳларини Шарққа томон қаратганлар.

Янгиликлар лентаси
0