Ўзбекистонда 2016 йилда 500 мингга яқин ўқувчи мактабни тамомлайди

Oбуна бўлиш
Миллий дастурга муовфиқ, мамлакатимизда 9+3 схемаси бўйича 12 йиллик умумий мажбурий бепул таълим жорий этилган. Сўровномага кўра, 9-синфни тамомлаган ўқувчиларнинг 91% ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларида, 9% эса, академик лицейларда ўқишни давом эттиришни режалаштиришган.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. 2016 йил Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим мактабларини 476 минг мактаб ўқувчиси тамомлайди, деб хабар берди Sputnik мухбирига Республика Халқ таълими вазирлигидаги манба.

Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисидаги" қонунига мувофиқ, битирувчилар 12 йиллик мажбурий таълимни касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда давом эттирадилар.

"Тўққизинчи синф битирувчилари ўртасида ўтказилган анъанавий сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, 43 мингга яқин битирувчилар (яъни битирувчиларнинг 9%) ўқишни академик лицейларда давом эттиришни хоҳлашмоқда, 433,7 минг(яъни 91%)дан зиёд ўқувчилар эса — махсус ихтисослаштирилган коллежларда таҳсил олишни режалаштиришган", — деб хабар қилди муассаса вакили.

«Сўнгги қўнғироқ» 25 май куни мактабларнинг очиқ майдонида бўлиб ўтади. Маълум қилинишича, битирув оқшомларини ўтказиш, имтиҳонлар, мактаб раҳбарлари ҳамда ўқитувчилар учун пул йиғимлари ташкиллаштириш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0