
Сомса — хамирли таом тури. Ўзбек пазандалигида сомса асосан, тандирга ёпиб думалоқ шаклда тайёрланади. Ҳозир газ духовкаларида учбурчак ва тўртбурчак шаклида ҳам пиширилади. Сомса тайёрлаш учун буғдой унидан хамир қорилиб, жилд тайёрланади. Сомсага кўпинча сирка, помидор қайласи, Жиззах сомсасига эса ўсимлик мойи сепилиб тановвул қилинади.
Гўшт ишлатиладиган сомсанинг баъзи турлари учун оширилган, баъзан эса оширилмаган хамир тайёрланади, тандирга ёпишдан олдин қизиган тандирга намакоб сепилади (айрим ҳолларда духовка ёғланади). Сомсанинг масаллиқларига қараб фармуда сомса, гўштли, варақи сомса, кўк сомса, қовоқли, ялпиз сомса, картошкали сомса каби турлари бор.