ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри телефон орқали бўлиб ўтган суҳбатда Россия томонидан билдирилган таклиф — Сурияда террорчилик уюшмаларига қарши ҳамкорликда операциялар ўтказиш борасида музокара олиб бордилар, РИА Новости хабари асосида.
Эслатиб ўтамиз, Россия АҚШга 25 майдан бошлаб Суриядаги "Жабҳат ан-Нусра" отрядларига ҳамкорликда зарба беришни таклиф қилган эди.
"Авиазарбалар "Жабҳат ан-Нусра" отрядлари, жанговор ҳаракатлар тўхтатилишини қўллаб-қувватламаётган қуролланган уюшмалар, шунингдек, Сурия-Туркия чегарасини кесиб ўтаётган қурол-аслаҳа ортилган карвонлар, чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган жангарилар отрядлари бўйлаб берилади", — деган эди Шойгу.
Россия ТИВ берилган хабарга кўра, телефон қўнғироғи АҚШ ташаббуси билан ўтказилган.