ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Жазирамада қолдирилган туя, ўз эгасининг бошини узиб олди, деб ёзади РИА Новости.
Гап шундаки, жонивор эгаси кеч киргандагина, туя оёқлари боғланган ҳолда қолдирилганини эслаб қолган. Туя оёқларини ечмоқчи бўлганида, эса жонивор ўз эгасига ҳужум қилган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, туя эркакнинг бўйнига ҳамла қилиб, унинг бошини узиб олган ва танани ерга улоқтирган. Жониворни 25 киши 6 соат давомида тинчлантиришган.
Ҳиндистоннинг ушбу регионида рекорд даражада иссиқ ўрнатилган. Шанба куни, яъни ҳодиса юз берган кунда ҳаво +43 даража қизигани хабар қилинмоқда.