Эмомали Раҳмон Тожикистонни умрбод бошқариш ҳуқуқига эга бўлди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишТожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон
Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Республикаси аҳолисининг кўпчилик қисми бўлиб ўтган умумхалқ референдумида, мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун овоз берган.

ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Тожикистон аҳолисининг аксарият қисми, бўлиб ўтган умумхалқ референдумида, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши учун овоз беришди, деб хабар қилди Марказий сайлов комиссияси раҳбари Бахтиёр Худоёрзода. РИА Новости хабарига кўра.

"Референдумда иштирок этган 4 миллион 402 минг сайловчидан 3 миллион 814 минг нафари (94,5%) ўзгартиришлар киритилиши учун овоз беришган. Қарши овоз берганлар эса 134 171 киши(яъни 3,3%)ни ташкил қилди", — деб таъкидлади у.

Бахтиёр Худоёрзоданинг сўзларига кўра, референдумда фуқароларнинг 92% қатнашган.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон. - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон чекланмаган марта президент этиб сайланиши мумкин
Сайловчилар, тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — Миллат етакчиси (ўтган йилнинг декабрь ойида, Тожикистон парламенти амалдаги давлат раҳбарига Эмомали Раҳмонни шундай мақомга муносиб кўрган эди) Асосий қонуннинг 65-моддасига амал қилмаслигига розилик билдиришган. Тожикистон конституцияси 65-моддасига кўра, "бир шахс қаторасига икки муддатдан ортиқ вақт мобайнида давлат раҳбари бўла олмайди".

Аммо, эндиликда, "мазкур модданинг 4-бандида кўзда тутилган чеклов Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси — миллат Етакчисига нисбатан қўлланилмайди".

Янгиликлар лентаси
0