Сурияда бир қатор терактлар содир этилди, қурбонлар бор

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишСурия шаҳарларида содир этилган портлаш оқибатлари
Сурия шаҳарларида содир этилган портлаш оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Портлашлар "камикадзе-террорчилар" томонидан содир этилган бўлиши мумкин, деб тахмин қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 май – Sputnik, Михаил Алаеддин. Cурия Республикасининг Жабл ва Тартус шаҳарларида қатор портлашлар рўй берди, террорчилар, асосан автовокзалларни нишонга олди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Қурбонлар ва жабр кўрганлар бор. Портлаш камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилган", — деб хабар қилган РИА Новости мухбирига Жабл шаҳридаги автовокзал ходими.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Жабл шаҳрида бир вақтнинг ўзида тўртта теракт амалга оширилган. Портлашлар оқибатида 45 киши ҳалок бўлган.

Бундан олдин шаҳарда учта портлаш рўй бергани ҳақида маълумот берилган эди: биринчи портлаш автовокзал ва Давлат энергия компанияси бинолари оралиғида, яна бири эса шаҳарга кираверишда амалга оширилганлиги айтилганди. Сўнгра, террорчи Жабл шаҳридаги "Тез тиббий ёрдам" бўлинмасида  "шоҳид камарини" ишга туширган.

Орадан кўп ўтмай, жангарилар Суриянинг энг йирик порт-шаҳарларидан бири бўлмиш Тартусга ҳужум қилишгани маълум бўлди. Полициячилар берган маълумотларга кўра, терактлар оқибатида бу ерда 20 киши ҳаётдан кўз юмган.

Янгиликлар лентаси
0