Ислом Каримов Оқ саройда Хван Гё Анни қабул қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президенти ушбу ташриф мунтазамлик касб этган олий даражадаги самарали мулоқотларнинг мантиқий давоми бўлиб, ўзаро савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик, молиявий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 20-май куни Оқсаройда Корея Республикаси Бош вазири Хван Гё Анни қабул қилди, деб хабар қилинади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.

Жанубий Корея Бош вазири Хван Ге Ан - Sputnik Ўзбекистон
Хван Ге Ан: Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги мақоми оғишмай юксалиб бормоқда

Корея Республикаси Бош вазирининг ташрифи муҳим воқеа — Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ва унинг ишга туширилишига тўғри келгани янада аҳамиятлидир. "Самсунг Инжиниринг", "Хундай Инжиниринг" ва "ЖиЭс" компанияларини жалб этган ҳолда, Корея газ корпорацияси ва «Лотте Кемикал» компанияси таркибидаги Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилган қиймати 4 миллиард долларга тенг ушбу лойиҳа Ўзбекистон — Жанубий Корея инвестициявий ҳамкорлигининг яққол намунасидир.

"Корея Республикаси мамлакатимизнинг асосий инвестициявий ва технологик ҳамкоридир. Жанубий Кореянинг «Хундай», «Самсунг», «Эл-Жи», «ЖиЭм-Корея», Корея газ корпорацияси, «Лотте Кемикал», «ЖиЭс», «Поско-Деу», «Кореан Эйр», «Шингдонг», «Колон» каби етакчи компаниялари кўп йиллардан буён Ўзбекистон билан ҳамкорликда мамлакатимизда қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Корея Республикасининг мамлакатимиз иқтисодиётига киритган тўғридан-тўғри инвестициялари 7 миллиард доллардан ошди. Ўзбекистонда Жанубий Корея инвестицияси иштирокида ташкил қилинган 449 корхона фаолият юритмоқда, 79 компаниясининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтган", — дейилади хабарда.

Учрашув чоғида нефт-газ соҳаси, транспорт инфратузилмаси, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича истиқболли инвестициявий лойиҳаларни биргаликда тайёрлаш ва амалга оширишга доир масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Томонлар кимё, озиқ-овқат, фармацевтика, машинасозлик саноати ва бошқа соҳаларда янги корхоналар ташкил этиш, Ўзбекистонда давлат корхоналари ва активларини хусусийлаштириш жараёнида Жанубий кореялик инвесторлар иштирокини кенгайтириш масалаларини ҳам кўриб чиқдилар.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан ҳам биридир. 2015-йил якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 1,7 миллиард доллардан ошди. Айни пайтда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида Жанубий Кореянинг муҳим савдо шеригидир. Корея Республикасининг минтақамиз давлатлари билан савдо айланмасининг ярмидан кўпи мамлакатимиз ҳиссасига тўғри келади.

Хван Гё Ан самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдириб, Корея Республикаси Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро манфаатли ва кенг кўламли савдо-иқтисодий, инвестициявий, технологик ҳамда молиявий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0