ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари қўлга олинган гиёҳванд моддаларни оммвий ахборот воситалари ходимлари кўз ўнгида йўқ қилдилар, дебб хабар қилди пайшанба куни Спутник Тожикистон.
"ОАВ вакиллари, прокуратура ходимлари, суд ва бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар гувоҳлигида жорий йилда уч ой давомида тортиб олинган турли хилдаги 1 тонна 516 килограмм наркотик моддалар ёқиб юборилди”, — дейилади хабар матнида.
Жумладан, милиция ходимлари томонидан 125 кг героин, 373 кг опиум, 565 кг гашиш ва 385 кг қуритилган наша ва 159 турдаги ёввойи нашани йўқ қилинди.
Бундан сал олдин, 2016 йил бошидан буён республикадаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 300 кг яқин гиёҳванд моддалар тортиб олингани ҳақида хабар тарқатилган эди.