ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Тошкентда май ойи охирида “Болажонлар-ширинтойлар 2016” болалар модаси фестивали ўтказилади, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига лойиҳа ташаббускорлари.
"Бу йил танлов уч босқичда амалга оширилди. Ўтган йилнинг сентябрида ўтказилган биринчи саралаш босқичида 100дан ортиқ ўзбек дизайнерлари ўз ишларини, моделлар чизмасини ва коллекцияларини намойиш этишганди. Иккинчи босқичда эса, саралаб олинган модельерлар битта моделнинг тайёр намунасини тақдим этди, ҳайъат аъзолари эса ижод маҳсулининг конструкцияси, қоматга ўтириши ва ишлаб чиқарилиш технологиясига баҳо бердилар", — деб таъкидлади суҳбатдош.
Натижада, танловнинг якуний, финал босқичига Тошкент, Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Қўқонддан 52та дизайнер саралаб олинди.
Иштирокчилар 7 йўналишда ўзаро баҳслашадилар: булар спорт, миллий ва байрам либослари, мактаб формаси, бўлажак оналар учун либослар, “рret-a-porter” ҳамда бутун оила учун либослар(Family Look).
Дизайнерлар коллекцияси оммага 2,5 ёшдан 13 ёшгача бўлган 180дан ортиқ ёш модделлар томонидан намойиш этилади.