EgyptAir: Ўрта Ер денгизидан топилган бўлаклар йўқолган самолётга тегишли

© AFP 2023 / Andy BuchananEgyptAir авиакомпанияси
EgyptAir авиакомпанияси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миср армиясининг расмий вакили Муҳаммад Самир, самолёт бўлаклари ҳақиқатан топилганини ва улар ғойиб бўлган лайнерга тегишлилигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik, Маргарита Кислова. Миср Ҳарбий кучлари Александрия шаҳридан 290 км шимолда EgyptAir компаниясига қарашли самолёт қолдиқларини топди, деб хабар қилмоқда Миср давлат телевидениеси, РИА Новости хабари асосида.

Париждаги Шарль де Голль аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Олланд EgyptAir самолёти ҳалокатга учраган, деб баёнот қилди
"ОН-ТВ" телеканали, шунингдек, самолёт йўловчиларининг шахсий буюмлари ҳақида маълум қилди.

Миср армиясининг расмий вакили Муҳаммад Самир, самолёт бўлаклари ҳақиқатан топилганини ва улар ғойиб бўлган лайнерга тегишлилигини тасдиқлади.

Миср Қуролли кучлари топилган самолёт бўлакларини денгиздан олиб чиқиш билан шуғулланмоқда. Қидирув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, EgyptAir авиакомпаниясига тегишли йўловчилар самолёти Миср ҳаво ҳудудида Ўрта Ер денгизи устида радарлардан йўқолиб қолган. Лайнер бортида жами 66 нафар инсон бўлган.

Қутқарув-қидирув операциялари Миср, Греция, Франция, АҚШ Ҳарбий Ҳаво Кучлари ва Ҳарбий Денгиз Флоти иштирокида кечмоқда.

Самолёт қулаган деб тахмин қилинаётган денгиз ҳудуди катта чуқурликка эга бўлгани, қолаверса, лайнер йўқолган ҳудуд устидан тинимсиз парвозлар амалга оширилиши сабаб, қидирув ишларида қийинчиликлар юзага келмоқда.

Янгиликлар лентаси
0