ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. 19 май куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистоннинг мамлакатга янги тайинланган элчиси Акмалжон Қўчқоровни қабул қилди. У президентдан ишонч ёрлиғини қабул қилиб олди, деб хабар бермоқда Туркманистон ахборот агентлиги.
Акмалжон Қўчқоров Гурбангули Бердимуҳаммедов ва бутун туркман халқига Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг самимий саломини етказди.
Туркманистон Президенти, ўз навбатида, элчининг янги лавозими билан муборакбод этаркан, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган фаолиятига омад тилади.