Захарова: Россия Тайван мустақиллигини тан олмайди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб билади, деб баёнот қилди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Москва Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми, деб билади ва орол мустақиллигига қарши чиқади, деб таъкидлади пайшанба куни ўтказилган брифинг давомида Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
"Биз Тайванда рўй бераётган воқеалар ривожини диққат билан кузатмоқдамиз. Тайванда сайловлар бўлиб ўтганидан хабаримиз бор. Эртага маҳаллий маъмурият янги раҳбарининг лавозимга киришиши тадбири бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шуни таъкидлаб ўтишимиз жоизки, оролга ким раҳбар бўлиб тайинланишидан қатъий назар, Тайван масаласи бўйича Россия позицияси ўзгармас ва қатъий бўлиб қолади. Россия дунёда Хитой ягоналигини, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ягона қонуний ҳукумат эканини тан олади ва Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми деб билади. Биз Тайван мустақиллигига қаршимиз,”, — деб таъкидлади Захарова.

Янгиликлар лентаси
0