"Доцент" ҳайкалини ўғирлаган ўзбекистонликларга қамоқ жазоси тайинланди

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишСобиқ Иттифоқ артисти Евгений Леоновга қўйилган ҳайкал.
Собиқ Иттифоқ артисти Евгений Леоновга қўйилган ҳайкал. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тергов Қўмитаси маълумотига кўра, айбдорлар 2015 йил 16 октябрга ўтар кечаси ҳайкални ўғирлаб, бўлакларга бўлиб, металлолом сифатида 39 минг рублга сотиб юборишган. Ҳайкалнинг реал баҳоси эса 160 минг рублни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Евгений Леоновнинг "Омадли жентельменлар" фильмидаги Доцент персонажига ўрнатилган ҳайкални ўғирлашганлари учун, Ўзбекистоннинг 7 нафар фуқаросига суд томонидан қамоқ жазоси белгиланди, деб хабар қилмоқда "Москва шаҳар янгиликлар агентлиги".

"Суд Абдухалим Рафиев, Беҳзод Тўраев, Усмонжон Умаров, Сардор Рафиқалиев, Асқарбек Абдухалилов ва Бегзод Тўйчибоевни ўғирлик содир этганликда айбдор деб топди ва уларнинг ҳар бирини 2 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди. Маҳкумлар жазони умумий тартибдаги колонияда ўташади. Фазлиддин Шерматов эса 2 йилу беш ойга озодликдан маҳрум қилинди, у ҳам жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди", — деб хабар қилди Никулинск туман суди матбуот-котиби Алёна Самоходкина.

Тергов қўмитаси хабарига кўра, 2015 йил 16 октябрга ўтар кечаси айбдорлар "Парк актёрской славы" ҳудудига ГАЗ 2752 автомобилида кириб келиб, ҳайкални машина кузови ёрдамида туртиб, шундан сўнг уни автомобилга юклаб, рангли металларни қабул қиладиган пунктга йўл олганлар. У ерда "Доцент"ни бўлаклаб, 39 минг рублга пуллаганлар. Оғирлиги 300 кг дан ортиқ бўлган бронза ҳайкалининг ҳақиқий баҳоси эса 160 минг рублни ташкил этади.

Жиноятчилар шу куннинг ўзидаёқ қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0