Ўзбекистон дунё мамлакатлари ичида чойхўрлик борасида биринчи ўринни эгаллади

Oбуна бўлиш
Сўровнома хулосалари Ўзбекистон аҳолисининг 99,6% чойни хуш кўришларини кўрсатди. Гватемала аҳолисининг худди шунча фоизи эса каҳвани маъқул кўришлари маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Euromonitor International томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаси Ўзбекистон аҳолисининг деярли барчаси чойни хуш кўришини кўрсатди, деб хабар қилмоқда The Independent.

Нашр маълумотида, мамлакатимизнинг 99,6% аҳолиси кунни хуштаъм ичимликсиз бошламаслиги хабар қилинган. Гватемаланинг худди шунча фоиз аҳолиси эса ўз ҳаётини қаҳвасиз тасаввур қилолмаслигини айтган.

Чойхўрликни хуш кўрувчи мамлакатлар қаторидан, шунингдек, Кения (99,2%), Озарбайжон (99,1%), Покистон (99%), Хитой (98,9%) ва Миср (98,5%) ўрин олган.

Қаҳвани севиб истеъмол қиладиган давлатлар сирасига эса Доминикан Республикиси (99%), Бразилия ва Эквадор (97,4%), Миср (96,8%), ҳамда Дания (92,2%) кирган.

Россиянинг 77,5% аҳолиси чойни, 22,5% аҳолиси эса қаҳвани хуш кўришлари айтилган. Буюк Британияликлар орасида ҳам чойни севиб истеъмол қиладиганлар сони кўплиги маълум бўлди — 78,4%.

Янгиликлар лентаси
0