Бачабозлик учун ўлим жазоси тайинланган давлатлар рўйхати

© Sputnik / Инна Шпигель / Медиабанкка ўтишБачабозларнинг байроғи
Бачабозларнинг байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бачабозлар Бирлашмаси ўзи ўтказган тадқиқот асосида бир жинсли никоҳ тарафдорлари учун энг хавфли ҳисобланган дунёнинг 74 мамлакати номини келтириб ўтди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Бачабозлар халқаро бирлашмаси (ILGA) бир жинсли никоҳ тарафдорларини жиноий жавобгарликка тортадиган, керак бўлса, ўлим жазосига маҳкум этадиган давлатлар рўйхатини келтириб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон The Telegraph маълумоти асосида.

Тадқиқот 17 май — Халқаро гомофобияга қарши кураш кунига бағишлаб ўтказилган.

Сал олдин америкада Эрик Феннинг АҚШда ҳарбийларга раҳбар бўлган биринчи гей сифатида эътироф этилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Эрикнинг номзоди АҚШ сенати томонидан маъқулланган. У ўз лавозимида шахсан АҚШ Мудофаа вазирига бўйсуниши хабар қилинган. Янги бачабоз раҳбар АҚШ пиёда қўшинлари фаолиятини координация қилиши хабар қилинмоқда.

Бир жинсли никоҳ ёки бачабозлик тарғиботи учун ILGA аъзолари баъзи бир давлатларда, ҳатто, ўз ҳаётларидан маҳрум бўлишлари мумкин. Бачабозлик учун дунёнинг 13та давлатда ўлим жазоси белгиланган. Булар: Судан, Эрон, Саудия Арабистони, Яман, Мавритания, Афғонистон, Покистон, Қатар, БАА, Нигерия ва Сомалининг бир қатор провинциялари, ҳамда Сурия ва Ироқнинг алоҳида туманлари.

Жазоир, Миср, Ливия, Мароқаш, Нигерия, Сомали, Тунис, роқ, Иордания, Қувайт, Ливан, Қатар, Саудия Арабистони, Сурия, Литва ва Россия давлатларида гомосексуализм ташвиқоти қонунан таъқиқланган ва ушбу таъқиқларни бузадиганларга жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, тадқиқот натижаларида, дунёнинг 40га яқин мамлакатида бесоқолбоз, бачабозларга ҳужум қилганлар жиноий жавобгарликдан озод этилишини назарда тутувчи қонунлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0