Санк-Петербургда фоҳишаларни яланғоч қилиб "парад"дан ўтказган "Тарзан" суд қилинмоқда

© Sputnik / Анатолий Медведь / Медиабанкка ўтишВячеслав Дацик
Вячеслав Дацик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербургдаги фоҳишахона ходимлари ва мижозларини яланғоч ҳолда кўчадан марш қилишга мажбурлаган Вячеслаб Дацик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Санкт-Петербурглик фоҳишаларни яланғоч қилиб кўчадан марш қилишга мажбурлаган "Сариқ Тарзан" лақабли қоидасиз жанг иштирокчиси Вячеслав Дацик жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Бундан сал олдин Петербург ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, Сариқ Тарзан монтировка билан қуролланиб олиб, Васильев оролининг 11-линиясида жойлашган борделдан фоҳишалар ва мижозларни кўчага қувиб чиқарган ва уларни ечинишга мажбур қилиб, полицияга олиб борган. Хабарларга сурат ҳамда видеолар илова қилинган. Орадан кўп ўтмай Тарзан бошқа бир борделда қўлга олинган.

Ҳозирда ички ишлар ходимлари ушбу воқеа юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Маълумотларга кўра, Дацик одам ўлдиришга қасд қилиш, ўзбошимчалик, қасддан зарар етказиш ва калтаклаш моддалари бўйича айбланиши мумкин.

Дацик март ойида озодликка чиққан. У Петербургдаги телефон дўконларининг бирига ҳужум уюштиргани учун 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0