"Камолот" ҳаракати - комиллик формуласи

Oбуна бўлиш
Бу йил "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати 15 ёшга тўлади. Ушбу ташкилотнинг мақсад ва вазифалари ҳақида инфографикамиз орқали маълумот олишингиз мумкин.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати — Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида вужудга келган ҳаракати. 2001 йил 24 апрелда бўлиб ўтган таъсис қурултойи қарори билан ташкил топган. “Камолот” ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилот.

Ҳаракатга унинг дастурий мақсад ва вазифаларини ҳамда низом талабларини тан оладиган, уларни амалга ошириш йўлида фаол ҳаракат қиладиган, Ватан тараққиёти, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги йўлида меҳнат қилиш ва курашишни ўзи учун ҳаётий эътиқод деб биладиган, ўқишда, меҳнатда, ҳарбий хизматда, жамоатчилик ишларида бошқаларга ўрнак бўладиган, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар аъзо бўлиши мумкин.

Ҳаракатининг негизи бошланғич ташкилотлар бўлиб, улар мамлакатдаги барча ўқув муассасалари, қуролли кучлар, ҳуқуқтартибот органлари тизимларида ёшларнинг хоҳиш-иродасига асосан тузилади. Ҳар бир бошланғич ташкилотда унинг 1 йилда 1 марта ўтказиладиган Умумий хисобот йиғилишида кўпчилик овоз билан сайланадиган Етакчи бўлади. Ҳаракатнинг юридик шахс мақомига эга бўлган Қорақалпоқғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман, шаҳар бўлимлари бор.

Янгиликлар лентаси
0