ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik, Мэги Кикалейшвили. Швейцарияда ишлаб чиқарилган янги икки қаватли Stadler поездлари жорий йил ёз мавсумида Тбилиси ва Грузия курорт шаҳарлари ўртасида қатновга қўйилади, деб хабар қилади РИА Новости.
"Яқин орада иккита икки қаватли поезд ишга туширилади. Сўнгра яна шундай иккита поездни ишга туширишни режалаштирганмиз. Поездлар европа стандартлари талабига тўлиқ жавоб беради. Тўрт поезд ҳам замонавий техника ва хавфсизлик тизими билан жиҳозланади. Бу поездларда ҳатто имконияти чегараланган кишилар ҳам ҳаракатланиши мумкин", — деб таъкидлади агентликка Грузия Темир йўллари маъмуриятидаги манба.
Хабарларга кўра, поездлар июль ойи ўрталаридан ишга туширилиши кутилмоқда.
Грузияда икки қаватли поездлар қатновга қўйилади
15:21 18.05.2016 (янгиланди: 15:22 18.05.2016)
© Sputnik / Кирилл Каллиников
/ Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, бу замонавий поездлар Европа стандартлари талабига тўлиқ жавоб беради.