HP: Трамп Россияга таҳдид қила бошлади

© REUTERS/Lucas JacksonАмерикалик миллиардер ва президентликка номзод Дональд Трамп.
Америкалик миллиардер ва президентликка номзод Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ярим йил олдин Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президентлигига номзод миллиардер Дональд Трапм бир-бирлари ҳақида илиқ фикр билдиришган эди.

ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Президентлик сайловлари яқинлашгани сайин, Дональд Трампнинг Россия ва Владимир Путин борасида билдираётган фикрлари дўстоналикдан йироқлашиб бормоқда, деб ёзади Huffington Post нашри. РИА Новости хабари асосида.

Америкалик миллиардер ва телебошловчи Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Дональд Трамп: мен кимнидир отиб ташласам ҳам, сайловчиларимни йўқотмайман

Ярим йил олдин эса Путин ва Трамп ўзаро мақтовлар билан алмашишган эди. Декабр ойида бўлиб ўтган матбуот-анжуманида Россия раҳбари Трампга "ёрқин, талантли ва буюк инсон", дея таъриф берганди. Бунга жавобан америкалик миллиардер "Россия ва унинг сарҳадларида катта ҳурмат-этиборга эга бундай инсондан мақтов сўзларини эшитиш мен учун шараф", деб айтганди.

Бироқ, АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан ягона номзод мақомига эришгач, Трампнинг Россияга нисбатан билдираётган фикрлари "оҳанги" ўзгарди, деб ёзади нашр.

Мисол учун, Пентагоннинг Болтиқ денгизидаги Америка кемалари яқинида Россия самолётлари пайдо бўлиши тўғрисидаги хабарни Трамп ўта салбий қарши олди. У, "агар Америка президентининг ўрнида бўлганимда, шу заҳотиёқ Россия раҳбарига қўнғироқ қилиб, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган бўлардим", — деб айтди. Ва, агар шунга зарурат туғилса, ҳеч қандай иккиланишсиз Россия самолётларини уриб туширган бўлишини маълум қилди.

Аммо Америка ҳарбий экспертлари Трампнинг бу гапларини маъқулламадилар. "Бу ерда кескин ҳаракат қилиш ноўрин. Сабаби, Россия самолётларининг айримлари умуман қуролланмаган эди", — деди улар.

Huffington Post нашрида ёзилишича, Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Россия-Америка муносабатларига ижобий таъсир кўрсатиши амримаҳол. Гарчи кўпчилик шундай бўлишига умид қилган бўлса-да.

Трампнинг Россияга ва Россия президентига ҳурмат ила айтган сўзлари унга бошқа республикачилар устидан ғалаба қозониш учунгина керак эди, ҳозир эса аҳвол ўзгарган. "Қисқа муддат ичида у ҳурмат оҳангини таҳдидга ўзгартирди. Бу яхшилик белгиси эмас. Дипломатия таҳдид устида қурилмайди", деб хулоса қилади Huffington Post.

Янгиликлар лентаси
0