ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 19 май, пайшанба куни Жанубий Корея Бош вазири Хван Гё Ан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
"Ташриф дастуридан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув ўрин олган", — дейилади вазирлик ахборотида.
Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликда амалга оширилган йирик лойиҳа – Сурғил кони негизида барпо этилган Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг якунланиши ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг қурилиши бўйича ишларнинг бошланишига бағишланган маросимларда иштирок этиш ҳам режалаштирилмоқда.