Хован қабристони учун бўлган отишмада 3 киши ҳалок бўлди, 23 киши жароҳатланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОммавий муштлашув ва отишмадан сўнг қабристон ОМОН жангчилари томонидан қуршаб олинди
Оммавий муштлашув ва отишмадан сўнг қабристон ОМОН жангчилари томонидан қуршаб олинди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувдан кейин Россия Федерация Кенгаши аъзолари миграция қонунчилигини янада кучлироқ назоратга олиб, Ўзбекистон ва Тожикистон республикаларига виза тартибини киритиш таклифи билан чиқишди.

ТОШКЕНТ, 15 майSputnik. Ўтган ҳафта шанба куни Москва шаҳри, Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув жамоатчилик орасида катта шов-шувга айланди.

Оммавий муштлашув тафсилотларини қисқа сатрларда айтиб ўтамиз:

РИА Новости ахборот агентлиги маълумотларига кўра турли миллат диаспоралари иштирокида (200 киши) рўй берган муштлашув оқибатида, 3 киши ҳалок бўлган, 23 киши жароҳатланган(ярадорларнинг тенг ярми отув қуролидан лат еган).

Оммавий муштлашувда иштирок этганларнинг 100дан ортиғи қўлга олинган.

Оммавий муштлашув қатнашчиларининг 12 нафари ҳеч қандай ҳужжатга эга эмаслиги, 30 дан зиёди эса Россияда ноқонуний равишда яшаб юрганлиги аниқланди.

Хован қабристони раҳбари эгаллаб турган лавозимидан четлатилди.

Россия Тергов қўмитаси томонидан қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Москва сэри Сергей Собянин Хован қабристонидаги оммавий муштлашув юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига амалий ёрдам кўрсатилишини айтди. "Қабристонда юзага келган оммавий муштлашув айбдорлари ва иштирокчилари жазоланади", — деди Собянин.

Оммавий муштлашувдан кейин Москва шаҳридаги полициячилар пойтахтдаги 78та қабристон фаолиятини қаттиқ текширувдан ўтказадиган бўлди.

Хован қабристонида оммавий муштлашув оқибатида лат еган қабртошларини тиклашни Москва шаҳар ҳокимлиги ўз зиммасига олди.

Оммавий муштлашув ҳақидаги хабардан кейин тезкор равишда ҳодиса содир бўлган жойга етиб борган ва икки киши ўлимида гумон қилинаётган қуролланган уч нафар жиноятчини қўлган олган уч нафар полиция ходимлари мукофотга таъсис этилди.

Янгиликлар лентаси
0