ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон АҚШ иқтисодиётини янгилашни ўзининг турмуш ўртоғи — Билл Клинтонга топширишини маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости ABC News телеканалидан олинган маълумоти асосида.
"У бу ишни қандай уддалашни билади", — деб таъкидлаган Клинтон хоним сайловолди кампанияси доирасида сайловчилар билан учрави чоғида.
Хиллари Клинтоннинг сўзларига қараганда собиқ президент эга билимлар, айниқса, кўмир қазиб олинадиган ҳудудлар (АҚШнинг жанубий қисми), миллий камчиликлар яшайдиган шаҳарлар ҳамда "шу пайтгача умуман эътибор қаратилмаган мамлакатнинг бошқа ҳудудларида" иш бериши тайин.
Эслатиб ўтамиз, Билл Клинтон АҚШнинг 42-президенти бўлиб, мамлакатни 1992-2000 йилларда бошқарган.
2016-йилда бўлиб ўтаётган АҚШ президентлигига бўлаётган "пойга"да эса Хиллари Клинтон етакчи номзодлардан бири ҳисобланади.