Хован қабристонидаги оммавий муштлашув тафсилотлари

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосквадаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди.
Москвадаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дафн қилиш маросими ишчилари Москва шаҳар Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашув тафсилотлари ҳақида айтиб беришди.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Дафн қилиш маросими ишчилари Москва шаҳар Хован қабристонида шанба куни рўй беган оммавий муштлашув тафсилотлари ҳақида айтиб беришди.

Россия полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги қабристонларнинг бирида 400 нафар осиёлик иштирокида отишма рўй берди

Москва ИИВ раҳбарияти маълумотларига кўра, Хован қабристонидаги оммавий муштлашувда 200га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинган. Олинган маълумотларга кўра, жанжал сабаби: қабристонда хизмат кўрсатиш учун ҳудудни бўлиб олиш пайида бўлганлар туфайли рўй берган.

"Бу ҳужум олдиндан режалаштирилган ва бизга, қабристон ишчиларига нисбатан қаратилган. Улар (ҳужум қилганлар) қабристонга ҳар томондан бостириб кела бошладилар ва мижозлар кўз ўнгида бизни дўппослай бошладилар, машиналардан туриб ўққа тутдилар" — деб ҳикоя қилди РИА Новостига қабристон ишчиларидан бири.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, режалаштирилаётган ҳужум ҳақида ҳаммага олдиндан маълум бўлган.

"Биз ҳужум режалаштирилаётгани ҳақида хабар олганимиздан сўнг, албатта, раҳбариятга мурожаат қилдик. Қабристонга посбонлар қўйилди. Ҳатто, бир неча кун давомида ОМОН бизни қўриқлади. Бугун, ОМОН жангчилари олиб ташланганидан бир неча соат ўтиб улар югуриб кела бошлашди. Улар ҳаммани, ҳатто аёлларни ҳам калтаклади", — деди суҳбатдош.

РИА Новостига қабристон маъмуриятидаги манба берган хабарга кўра, ушбу оммавий муштлашувда бир неча миллат диаспоралари вакиллари иштирок этган. Бир томондан — ўзини ҳимоя қилаётганлар сифатида — муштлашувда Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари иштирок этганлар. Улар қабристонга ишлашади — хизмат кўрсатувчи персонал сифатида. Уларга ҳужум қилганлар эса Доғистон ва Чеченистон фуқароларидир. Доғистонликлар ва чеченлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини бу ердан ҳайдаб солиб, ушбу ҳудудни эгаллаб олишмоқчи бўлган.

Манбанинг сўзларига қараганда, бундай катта қабристонга хизмат кўрсатиш мўмайгина даромад келтиради, можаро ҳам шу туфайли келиб чиқққан.

Оммавий муштлашув оқибатида уч киши ҳалок бўлган, ўн киши жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0