Москвадаги Хован қабристонида муштлашганларнинг 50 нафари воқеа жойида қўлга олинди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМосква шаҳридаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди.
Москва шаҳридаги Хован қабристонида оммавий муштлашув рўй берди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий муштлашув натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатлангани хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Москва шаҳридаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувда 200 киши иштирок этган, улардан 50 нафари воқеа жойида қўлга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Маълумотларга кўра, икки киши воқеа жойида ҳалок бўлган.

Россия полицияси - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги қабристонларнинг бирида 400 нафар осиёлик иштирокида отишма рўй берди

Бундан сал олдин шанба куни Москвадаги Хован қабристонида рўй берган оммавий муштлашувда 500 киши иштирок этаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

"Ҳозир аниқ бўлишича, ушбу ҳодисада 200га яқин киши иштирок этган, улардан 50 нафари қўлга олинди. Ўн киши жароҳатланган, шу жумладан, 2 киши ҳалок бўлган", — деб хабар қилмоқда Москва шаҳар ИИВ ҳудудий бўлинма матбуот-хизмати.

Воқеа жойида қўлланилган отишма қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

"Айни вақтда можаро тўлиқбартараф этилди, ҳодиса жойига пойтахт полиция хизмати раҳбари Анатолий Якунин етиб келди. Тезкор тадбирлар ва суриштирув ишлари давом этмоқда", — деб хабар қилишди полициячилар.

ОМОН қўлга олинганларни автобусларда олиб чиқмоқда, қабристон ҳудуди қуршаб олинган.

Янгиликлар лентаси
0