Ўзбекистондан 5 кило тиллони олиб чиқиб кетишга уринган жиноятчилар қўлга олинди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишҚуйма олтин
Қуйма олтин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Уддабурро жиноятчилар катта миқдордаги қимматбаҳо металлни "Самарқанд - Москва" авиарейси орқали олиб чиқиб кетишга уринган.

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистондан 5 килодан зиёд тиллони олиб чиқиб кетишга уринган контрабандистларни қўлга олди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига МХХ идорасидаги манба.

Жиноятчилар йирик миқдордаги олтин металларни "Самарқанд — Москва" авиарейси орқали олиб чиқиб кетишга уринишган. Олтинлар назоратдан ўтиш вақтида самарқандлик 44 яшар Зарифа Ҳайдарова, 55 яшар Мамлакат Холбекова ва 39 яшар Феруза Зокироваларга тегишли чемоданларнинг ички қисмидан топилган.

"Тезкор гуруҳ ходимлари чин маънода хазинага дуч келган, деб айтиш мумкин. Кулрангга бўялган 17 дона соф қуйма олтин бўлаклари (2 кило 600 грамм) чемоданлар тутқичларининг ички томонига яширилган. Яна 1 килою 150 грамм олтин металл эса 28 дона тугма кўринишида кийимларга қадаб чиқилган. 575 грамм олтин миллий либосларга безак кўринишида қадалган бўлса, 875 грамм олтин 19та халқа кўринишида сумкаларга жойланган", деб таъкидлади манба.

Тергов давомида уччала аёл ҳам конрабанда заргарлик буюмлари олди-сотдиси билан шуғулланадиган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари эканликлари аниқланди. Улар бу тиллоларни Россия ҳудудидан Ҳиндистонга олиб чиқиб кетишни режалаштиришган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов ишлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0