ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Битим имзолаш тадбири 12-16 май кунлари Шэньчжэнь шаҳрида ўтказилаётган 12-Халқаро маданият индустрияси кўргазмасида бўлиб ўтди.
Тадбирда Dongbei Wang порталининг Бош муҳаррири Бао Линьсюань ва Sputnik раҳбари ўринбосари Дмитрий Собиев иштирок этишди.
Бу Хитой ОАВлари Sputnik ўртасида имзоланган учинчи битимдир. Ҳужжат шартлари бўйича, томонлар Россия ва Хитойда рўй бераётган воқеалар борасида ўзаро маълумот алмашишлари, икки мамлакат журналистларига ҳар томонлама кўмак берилиши ва ахборот соҳасида икки мамлакат ўртасидаги диалогни ривожлантиришга кўмаклашиш белгиланган.