ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Европа Иттифоқи ишлари бўйича Туркия вазири Волкан Бозқир террорчиликка қарши қонун атрофидаги музокаралар туфайли Анқара ва ЕИ ўртасидаги мигрантлар бўйича имзоланган келишув йўққа чиқиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди. РИА Новости хабари асосида.
Туркия вазирининг сўзларига кўра, мамлакатдаги нотинч ҳолат туфайли, ҳукумат айни вақтда террорчилик ҳақидаги қонунга тузатиш кирита олмайди.
"Бу жуда нозик масала. Ҳозирги шароитда, сиёсий нуқтаи назардан олиб қаралганда, террорчиликка қарши қонунга тузатиш киритишнинг имкони йўқ”, — деб таъкидлади Бозқир Рейтер агентлигига берган интервьюсида.
У шунингдек, Туркиянинг террорчиликка қарши қонунчилиги бошқа давлатларникидан “кам эмаслигини” айтиб, Еврокомиссияни ушбу масала юзасидан ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Европарламент раиси Мартин Шульцнинг расмий вакили РИА Новостига Анқара ЕИ томонидан қўйилга барча талабларни бажарган тақдирдагина, Туркия фуқароларига Европага йўл очилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.