Пиёдалар йўлакларида хавфсизлик ойналари ўрнатилади

© Sputnik / СтрингерСфера шаклидаги хавфсизлик ойналари
Сфера шаклидаги хавфсизлик ойналари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сфера шаклида бўлган ойналар ҳайдовчиларга йўл четида турган автомобиллар ёки бошқа тўсиқлар ортидаги пиёдаларни кўриш имконин беради.

ТОШКЕНТ, 13 мая — Sputnik. Тошкентда пиёдалар йўлакларида махсус сфера шаклидаги ойналар ўрнатилмоқда, бу эса пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади, Nuz.uz нашри хабарига асосан.

Бундай ойналарнинг биринчиси, Қичик Ҳалқа йўлида, Боткин мозори ёнидаги пиёдалар йўлагида пайдо бўлди. Сфера шаклида бўлган ойна ҳайдовчига пиёдалар йўлини тўлиқ назорат қилиш имконини беради ва ЙТҲ олдини олишга хизмат қилади.

Пойтахт марказий кўчаларининг ўрта қисмида тўсиқлар ўрнатилганидан кейин, йўл четини кўриш имконияти кескин пасайди. Пиёдалар йўлига яқинлашаётган йўловчиларни кўриш жуда мушкул бўлиб қолди. Улар автомобил олдадан тўсатдан чиқиб қолиш ҳолатлари кўпайди.

Ундан ташқари пиёдалар йўли яқинида автомобил тўхтаб турган бўлса ҳам йўлдан ўтаётган одам ҳайдовчига кўринмайди. Бундай ойналар ўрнатиш йўл устида жойлашган бошқарилмайдиган пиёдалар йўлаклари муаммосини ҳал қилади.

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб янгиланган ЙҲХ қоидалари кучга кирди. Ушбу қоидалар нафақат ҳайдовчилар балки пиёдаларга ҳам таалуқлидир. Хусусан, пиёдаларга йўлдан ўтиш вақтида смартфон, плеер, китоб каби диққатни чалғитувчи воситалардан фойдаланиш таъқиқланади. Ҳайдовчиларга ҳам пиёдалар йўлагига яқинлашган вақтда тезликни камайтириш белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0