Шанба куни Тошкентда “Касаба ТУР” 2016 веломарафони ўтказилади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВелойўлак
Велойўлак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Веломарафон маршрути қуйидагича: Абдулла Қодирий кўчасидан “Жасорат” монументига қадар ва орқага.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Эртага, 14 май куни Тошкентда “Касаба-тур” веломарафонининг якуний босқичи ўтказилади. Ўзбекистон  Касаба Уюшмалари федерацияси томонидан ўтказиладиган ижтимоий акцияга велосипедга эга бўлган 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган фуқаролар ҳам қўшилишлари мумкин, деб хабар қилинмоқда тадбир ташаббускорлари сайтида.
Веломарафон маршрути қуйидагича: Абдулла Қодирий кўчасидан то “Жасорат” монументига қадар ва орқага. Йиғин вақти – 8:00дан 9:00гача.

Марафон бир неча заездда ўтказилади. “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан биринчи бўлиб 5-7 ёшдаги болакайлар ва оилалар ушбу марафонни бошлаб беришлари айтилмоқда. Улардан сўнг спортсменлар ва спорт ветеранлари, шундан сўнг эса тўрт заездда корхона ва ташкилот ишчи ходимлари ўзаро баҳслашадилар. Велоспорт ишқибозлари 9 ва 10 заездларга қўшилишлари мумкин, дейилган сайт хабарида.

Ушбу акциядан кўзланган мақсад – спортни оммалашишига ҳисса қўшиш, меҳнат жамоаларида ва оилаларда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш.

Янгиликлар лентаси
0