Хитой “буш оёқчаларини” океан ортига қайтарди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишДаниловский рынок в Москве
Даниловский рынок в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг Умумжаҳон Савдо Ташкилоти - УСТга қилган кўплаб арзномаларига қарамасдан Хитой ўз бозорини АҚШ товуқ гўшти учун беркитди. Эксперт Александр Савельевнинг фикрига кўра – бу ўз бозорини ҳимоя қилиш йўлида қўйилган тўғри қадам.

ТОШКЕНТ, 13 май –Sputnik. Хитой АҚШнинг УСТга қилган кўплаб арзномаларига қарамасдан ўз бозорини АҚШ товуқ гўшти учун беркитди. АҚШнинг кўплаб арзномаларига Хитой Тижорат вазирлиги – афсус, деб жавоб қайтарди.

Олдинроқ, АҚШ Савдо ваколатхонаси (USTR) Умумжаҳон Савдо Ташкилотига бир неча бор арз қилганди. USTR раҳбари Майкл Фроманнинг айтишига қараганда Хитойнинг демпингга қарши ва компенсация тўловлари УСТ нормаларига тўғри келмайди.

Хитой Тижорат вазирлиги демпингга қарши ва компенсация тўловларини 2010 йилда киртиган эди. 2013 йилда УСТ АҚШнинг Хитой устидан қилган арзномаларини кўриб чиқиб уларнинг барчаси борасида АҚШ фойдасига қарор чиқарган эди. Ундан кейин Хитой қайта текширув ўтказди ва 2014 йил июлида ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун қўшимча далиллар келтирган эди.

Эксперт Александр Савельев Хитойнинг ҳатти-ҳаракатларини тўлиқ маъқуллади.

“Хитойнинг ички бозорини ўз ишлаб чиқарувчилари учун сақлаб қолиши — мутлақ тўғри. Умуман, нима керак уларга ўша американинг ГМОли маҳсулоти? УСТга арзномалар ўнлаб йиллар давом этиши мумкин. Хитой бўлса, бир мартада ўз бозори ёпди, гап тамом — вассалом”, — дейди эксперт. 

“Хитойликларга баракалла дейиш керак. Биз улардан ўргансак бўлади. Бир тасаввур қилиб кўринг-а, УСТ – бу АҚШнинг йирик корпорациялари томонидан ташкил қилинган ва уларнинг манфаати йўлида ишлаётган ташкилотдир. АҚШда қишлоқ хўжалиги юқори натижаларга эришди, УСТ бўлса АҚШ маҳсулотларини бутун дунёда сотиш учун яратилган, аслида”, — деди Савельев Спутник радиоси эфирида.

Унинг фикрига кўра келажакда ҳам Хитой АҚШ товуқ гўшти учун ўз бозорини очмайди.

Янгиликлар лентаси
0