Россияда автомобилни хавфли услубда бошқаргани учун қамоқ жазоси берилиши мумкин

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссия ЙҲХХ ходими
Россия ЙҲХХ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яқин вақт ичида, Россия ЙҲХ қоидаларига “хавфли ҳаракатлар” тушунчаси киритилади. Бундай ҳаракатлар амалга оширган ҳайдовчилар жиддий жавобгарликка тортилади. Уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ўша жойнинг ўзидаёқ олиб қўйилиши, 10 минг рубл жарима солиниши ёки қамоқ жазоси берилиши каби жазолар муҳокама қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия давлат автомобил назорати хизмати ҳаракат вақтида ҳайдовчилар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган “хавфли ҳаракатлар” рўйхатини тузди, РИА Новости “Коммерсант” нашри хабарига асосан.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев таклифи билан 2015 йилнинг бошидан буён йўл ҳаракати қоидаларига керакли ўзгаришлар киритиш ҳақида таёргарлик кетмоқда. Хусусан ЙҲХ қоидаларига “хавфли ҳаракатлар” тушунчаси киритилиши ва бундай ҳаракатни амалга оширган ҳайдовчиларни жазолаш ҳақида. Бугунги кунга келиб, ҳайдовчининг қуйидаги “хавфли харакат”лари қоидабузарлик рўйхатига киритиш белгиланди:

  • Ҳаракат устуворлиги белгиларига эга бўлган автомобилларни ўтказиб юбормаслик;
  • Йўлнинг барча қаторлари банд бўлганда, у қатордан бу қаторга тез-тез ўтиш;
  • Олд ва ён томондан ҳаракатланаётган автомобилларга нисбатан хавфсизлик масофасини сақламаслик;
  • Керак бўлмаган жойда кескин тўхташ;
  • Қувиб ўтишга атайлаб халал бериш;  

Давлат ЙҲХХ фикрига кўра, ҳайдовчининг бундай харакатлари “бегуноҳ одамларнинг ўлимига ёки яраланишига олиб келувчи вазиятлар яратиши ёки ўзгаларнинг транспорт воситаларига ёки бошқа мол-мулкига зарар еткизиши мумкин”.

Қонун ташаббускорлари ҳар бир вазиятни ўта синчиков ўрганиб чиқиб қоидаларда уларни батафсил тарифлаб бериш ниятида.

Янгиликлар лентаси
0