ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Уч нафар номаълум шахс Ироқнинг шимолий қисмида жойлашган кафедаги одамларга қарата ўқ очди, 12 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳатланди, деб хабар қилади РИА Новости Рейтер агентлигидан олинган маълумотлар асосида.
Ҳодиса кечаси Балад шаҳрида рўй берган. Хабарларга кўра, ҳужум ўн дақиқа давом этган, бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Ироқ пойтахти бир қатор терактларни бошдан кечирди. Террорчилар ҳужуми натижасида, 94 киши ҳаётдан кўз юмди, 150 киши жароҳатланди. Терактлар учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси ўз бўйнига олган.