Россияда меҳнатга лаёқатли, аммо ишламаётган фуқаролар солиқ тўлашга мажбур этилиши мумкин

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПляжда дам олаётган эркак
Пляжда дам олаётган эркак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россияликларнинг тенг ярмидан кўпи текинхўрлик тўғрисида қонун қабул қилиниши учун овоз бермоқда.

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Россия Меҳнат вазирлиги меҳнатга лаёқатли, аммо, расман ҳеч қаерда ишламаётган шахсларга нисбатан солиқ солиш ғоясини муҳокама қилмоқда, деб хабар қилди пайшанба куни Россия Меҳнат вазирининг ўринбосари Андрей Пудов. У бу сўзларни "Ижтимоий суғурталаш" мавзусида ўтган халқаро конференцияда айтди, деб хабар қилади РИА Новости.

Мигрантларнинг тест топшириш жараёни - Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Россияда мигрантлардан тест олиш жараёни мураккаблаштирилади

"Балки, бу борада белоруссиялик ҳамкасбларимиз ўз тажрибалари билан ўртоқлашар. Уларда кейинги вақтларда катта ўзгаришлар содир бўлди: Белоруссия ҳукумати, меҳнатга лаёқатли ёшда бўлган, аммо меҳнат фаолияти билан шуғулланмаётган, давлатга суғурта бадалини тўламаётган шахсларга нисбатан солиқ жорий этган. Ҳа, улар мана шундай жиддий қарор қабул қилган. Улар бу борада қарорни аллақачон қабул қилган бўлса, биз эса ҳозирча бу мавзуни муҳокамага қўйганмиз", — деган Пудов.

Меҳнат вазири ўринбосарининг ушбу сўзлари Россия жамоатчилиги ўртасида катта шов-шувлар кўтарди. Шу боис, Меҳнат вазирлиги идораси вакиллари, сал вақтдан кейин юқоридаги таъкид, Белоруссияда ҳаётга татбиқ этилган тажриба муҳокамаси давомида айтилганини маълум қилишди.

Аниқ лойиҳалар ҳақида эса ҳозирча маълумот йўқ.

Янгиликлар лентаси
0