Тожикистонда ўз айбига иқрор бўлган экстремистлар озод қилинмоқда

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишТеррорчилар, Сурия.
Террорчилар, Сурия. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон қонунчилигига мувофиқ, агар шахс ўз айбига иқрор бўлиб, тавба-тазарру билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ташриф буюрса, жиноий жавобгарликдан озод этилади. Ундан биргина экстремистик гуруҳларга алдов йўли билан кириб қолганликни исботлаш, талаб этилади, холос.

ТОШКЕНТ, 12 май – Sputnik, Лидия Исамова. Тожикистонда таъқиқ остига олинган эстремистик оқим аъзолари ўз хоҳишига кўра айбига тўлиқ иқрор бўлишса, жиноий жавобгарликдан озод этилади, деб хабар қилди пайшанба куни Тожикистон ИИВ, РИА Новости хабари асосида.

Тожикистон Республикасида “Салафия”, “Таблиғ”, “Мусулмон биродарлар” ҳаракатлари, “Ансаруллоҳ”, “Хизб ут-Таҳрир ал-Исломий”, “Ислом давлати” террорчилик уюшмалари фаолияти таъқиқ остига олинган.

Тожикистон Бош прокуратураси ва ИИВ хабарига кўра, "Салафия” ҳаракатига эргашган ўнлаб фуқаролар жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

"Ҳозирча тўлиқ рўйхат йўқ, аммо, гап ўнлаб одамлар ҳақида бормоқда. Яқинда Сурия ва Ироқдан ўз она юртига – Тожикистонга қайтган 150 фуқаро жиноий жавобгарликдан озод қилинган эди”, — деди журналистларга Тожикистон Бош прокуратураси матбуот-котиби Муҳаммадризо Ҳалифазода.

Янгиликлар лентаси
0